2008 йил 22 майда Тошкент молия институтида Ўзбекистон
Республикаси
ва Россия Федерациясининг етакчи олий ўқув юртлари ва илмий тадқиқот марказлари билан ҳамкорликда
"Ўзбекистонда корпоратив бошқаришни такомиллаштириш муаммолари ва
молия-саноат гуруҳларини ташкил этишнинг халқаро тажрибаси" мавзусида
халқаро илмий-амалий конференция ўтказилди. Конференция
мавзуси Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг 2006 йилда
мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2007 йилда иқтисодий
ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган
Вазирлар Маҳкамасидаги мажлисида белгиланган масалалардан келиб чиққан. Мазкур
маърузада Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов: " банклар молия-саноат гуруҳлари
ташкил этишнинг ташаббускори ва
фаол иштирокчиси бўлиши даркор" деб таъкидлайди.
Халқаро илмий-амалий конференцияда, вазирлик ва
идоралар раҳбарлари,
масъул ходимлари, республиканинг етакчи олимлари, Умумжаҳон банки гуруҳи ва Джайка
каби нуфузли халқаро молия институтларининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси
раҳбарлари иштирок этишди.
Конференция
менежери и.ф.д., профессор Ёркин Абдуллаевич Абдуллаев
Россия мехмонларнинг конференция иштироқчилар
рўйхатига
олиш – и.ф.д., профессор Одегов Юрий
Геннадьевич, Россия Федерациясининг хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби, Г. В. Плеханов номли Россия Иқтисодиёт
Академиянинг кафедра мудири; и.ф.д.,
профессор Кулапов Михаил Николаевич, Г. В.
Плеханов номли Россия Иқтисодиёт Академиянинг декани; Тошкент шахридаги Г. В. Плеханов номли Россия Иқтисодиёт Академиянинг
ректори и.ф.д., профессор Абдурахманов Каландар Ходжаевич.
Ялпи мажлисда ўз маърузалари билан -Жаҳон
банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси бошлиғи Лу Брефор, Джайка
ташқи савдони ривожлантириш Япония ташкилотининг Тошкентдаги Ваколатхонасининг Бош
Директори Хидекадзу Сибамото, Тошкент Молия Институти
ректори и.ф.д., проф. А.В. Вахобов, Тошкент Молия Институтининг РIТСеnter бошлиғи доц. Ш.И. Бобохужаев,
Г.В.Плеханов номли
Россия Иқтисодиёт Академиясининг кафедра мудири и.ф.д., проф. Ю.Г.
Одегов, Банк-молия Академияси ректори и.ф.д., проф. А.В. Вахабов, Москва гуманитар-иқтисодиёт институти проректори
и.ф.н., проф. А.Н.Шкорин, Г.В.Плеханов номли Россия Иқтисодиёт
Академиясининг факультет
декани и.ф.д., проф. М.Н. Кулаповлар
чиқишди.
Конференцияни
ижтимоий-иқтисодий сиёсат масалалари бўйича
ЎзР Президентининг Давлат
Маслаҳатчисининг ўринбосари, ИИТМ директори и.ф.н.
Ш.Р. Ғофуров очиб берди.
Ўзбекистондаги Жаҳон
Банк ваколатхонанинг бош директори жаноб Лу Брефор маърузаси.
Тошкент молия институтининг "Менежмент" кафедраси профессор-ўқитувчилари.
Конфренция ўтказишга
фаол ёрдам берган Тошкент молия институти бошқарув факультетнинг БМ -80;-81 гурух талабалари.
Конференцияда 240 дан ортиқ илмий маърузалар ва
чиқишлар қилинди, республикада
молия-саноат гуруҳларини янада ривожлантириш ва корпоратив бошқарувни такомиллаштириш бўйича фикрлар алмашуви амалга оширилди ва иқтисодчи-олимлар, илмий
ходимлар, тегишли тармоқларнинг етакчи
мутахассислари билан илмий янгиликлар алмашинилди.
Муҳокама қилинган масалалар
бўйича, Ўзбекистон Республикасида молия-саноат
гуруҳларини ташкил этиш ва ривожлантириш ҳамда корпоратив бошқарувни
такомиллаштириш муаммоларини ҳал қилишга йўналтирилган
амалий таклиф ва тавсиялар тайёрланди.
Комментариев нет:
Отправить комментарий