|
|
1958-1961
йилларда аспирантурасида ўқиб, 1963 йилда қишлоқ хўжалик фанлари номзоди илмий
даражасини олди.
|
|
1965 йили шу кафедра доценти этиб
тайинланди ва 1967 йилда доцентлик унвони берилди.
|
|
1992
йил апрелида дехқончилик ва тупроқшунослик кафедрасининг профессори лавозимига
сайланди.
Шундай
қилиб, Бобохўжаев И. институтда деярли 40 йил фаолият кўрсатиб келди. Шу даврда
институтнинг Илмий Кенгашнинг илмий котиби ва аспирантура бошлиғи
(1964-1971й.), агрофак декан ўринбосари (1974-1979й.) лавозимларида фаолият
кўрсатган. И. Бобохўжаевнинг фаол илмий-амалий ишларни инобатга олиб 1986
йилнинг май ойида СССР журналистлар союзи ўз аъзолари қаторига қўшилди.
|
|
Бундан ташқари
институт “Қишлоқ хўжалик фани учун” кўп тиражли газетанинг мухаррири
вазифаларини ҳам бажарди.
|
|
“Қишлоқ хўжалик фани учун” кўп тиражли газетанинг
мухаррири
|
Москвадаги К.А. Тимирязев номидаги Москва қишлоқ хўжалик ва Украина
қишлоқ хўжалик академияларида ўз малакасини оширилган. Бутуниттифоқ Курултой Кенгаши VIII съезди делегати (1989 й.)
этиб сайланган.
“Геология асослари ва тупроқшунослик”,
“Ўрмончилик” фанидан лекция ва лаборатория-амалий машғулотлар ўтказиш билан бир
қаторда кўилаб дарсликлар, ўқув қўлланмалари ва услубий ишлар яратган. Унинг яна
шундай ишларидан республика нашриётида чоп этилган “Геология асосларидан
практикум”, “Тупроқнинг таркиби, хоссалари ва анализи”, “Тупроқшунослик” ва
бошқа ўқув китоблари республика олий ўқув юртлари учун асосий дарслик ва
қўлланма бўлиб ҳисобланади.
|
|
Талабалар билан ишлаб чиқариш амалиётида, 1970 йил
|
СамҚХИ профессор-уқитувчилар
гурухида, 1976 йил, январ
|
И.
Бобохўжаев ўқув жараёни билан бирга илмий-тадқиқот ишларини ҳам мувафиққиятли
олиб борган эди. Унинг 250-дан ошиқ илмий ва илмий-услубий ишлар чоп этилган,
шу жумлада 2 монография, 7 ўқув дарсликлар, китоблар ва кўлланмалар, 12 методик
ишлар чоп этилган. Куйлаб “Тупроқшунослик дарсликлигига муҳаррирлик қилган.
И.
Бобохўжаевнинг илмий-педагогик фаолияти кўилаб медаль, фахрий ёрликлар,
жумладан Ўзбекистон Олий Кенгаши Президиумнинг фахрий ёрлиги, 3 марта СССР Олий
таълим Вазирлигининг фахрий ёрликлари (1954, 1979, 1989й.) билан, “Мехнат
фахрийси” медали ва бошқа кўилаб ёрликлар, раҳматномалари билан мукофолатган.
Я горжусь что дед такой был у меня
ОтветитьУдалить